4-курс талабалари “Ўздонмаҳсулот” АК ишлаб чиқариш амалиётида
Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти ректорининг 2020 йил 20 февралдаги 109/т-сонли “Ишлаб чиқариш” амалиётини ташкил қилиш тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Қишоқ ва сув хўжалигининг энергия таъминоти” факултети 5430200-Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш таълим йўналиши 4 курс талабалари билан 2020 йил 24 феврал куни “Електротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Н.Маркаев бошчилигида “Ўздонмаҳсулот” АК корхонасига қарашли “Тошкент дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятига бориб, Техника хавфсизлик қоидалари билан таништириб, корхонанинг ташкил қилиниши ҳозирги фаолияти билан корхона вакиллари томонидан таништириб чиқилди. Талабалар корхонасида бажарилаётган иш жараёнини бевосита кўриб институтда олган назарий билимларини амалиёт билан узвий боғлаш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида нималарга эътибор бериш кераклиги бўйича мутахассислар томонидан маълумотлар олишди. “Ўздонмаҳсулот” АК каби ишлаб чиқаришдаги жараёнлар барча 4-курс талабалари учун қизиқарли ва савол жавобларга бой бўлди.
ЭТваЕЖФ кафедраси доценти Ў. Халиқназаров ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов